⚽ Futbol24UZ — barcha yangiliklar!
Ajoyib xabar! «Саутгемптон» futbolchilari Чемпионшип плей-оффидан жосуслик туфайли четлатилганидан норози бўлиб, ҳозирда клубга қарши судга мурожаат қилиш имкониятини ўрганмоқда, деб хабар беради The Athletic!
Манба маълумотига кўра, футболчилар раҳбариятдан фақатгина базавий маълумотларни олишган ва бу воқеадан бутунлай йироқ бўлишган. Англия футбол лигаси (EFL) нинг кескин қарорини улар ҳамма билан бир вақтда билиб олишди, уларнинг ғазабига эса чек йўқ эди!
Энди ўйинчилар, агар EFL апелляциядан кейин ҳам ўз қарорини ўз кучида қолдирса, клубни судга беришни қатъий исташмоқда. Улар аллақачон касаба уюшмасига маслаҳат учун мурожаат қилишган. Чоршанба куни «Саутгемптон» раҳбарияти билан уларнинг ушбу муҳим учрашуви бўлиб ўтади.
Шуни таъкидлаш керакки, ўтган мавсумда АПЛдан тушиб кетганидан сўнг маошларини 40 фоизга қисқартиришга рози бўлган ўйинчилар, Англия чемпионатига қайтган тақдирда, яна аввалги миқдордаги пулларини олишлари мумкин эди.
Аввалроқ «Саутгемптон» Чемпионшип плей-офф финалидан четлатилишига қарши апелляция бериши маълум бўлганди.







