«Бавария» голкипери Мануэль Нойер Чемпионлар Лигаси 2025/2026 мавсуми 1/2 финалининг «ПСЖ»га қарши илк учрашувида (4:5) дарвозасига йўлланган барча зарбаларни ўтказиб юборди! Шок! Парижликлар мюнхенликлар дарвозасига атиги беш марта зарба беришди, аммо Нойер бирорта ҳам сейв қила олмади. Ҳайратланарли!
Opta Sports хабар беришича, Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичида бундай статистикани охирги марта 2000 йилда «Челси» таркибидаги Эд де Гуй «Барселона»га қарши чорак финалда қайд этган: у ҳам бешта гол ўтказиб юбориб, бирорта сейв қилмаган. Ажойиб!
Жавоб учрашуви 6 май куни «Арена Мюнхен» стадионида бўлиб ўтади.
Чорак финалда парижликлар икки ўйин натижасига кўра «Ливерпуль»ни 4:0 ҳисобида енгишган эди. Худди шу босқичда мюнхенликлар «Реал Мадрид»ни умумий 6:4 ҳисобида мағлуб этишган.
⚽ Futbol24UZ — barcha yangiliklar!






